Skip global Navigation
 

Ҳалқаро миқёсдаги кайта ўқитиш ва ўргатиш

АҚШ нинг янги нусҳадаги пули чиққач, сиз ўзингизнинг эски банкноталарингизни янгисига сотишга уринманг..

1861 йилдан буён чиқарилган ҳар бир АҚШ банкноти бугун ҳам ўз харид кучига ва тўлиқ номинацияси бўйича ишлатилади.

Эски типдаги банкнотлар ва янги безакли банкнотларнинг иккаласи ҳам бирдек қонуний кучга эга ва ўз номинацияси бўйича муомалада бўлаверади, зеро АҚШнинг бирон-бир банкнотаси бекор қилинмайди ёки қиймати пасайтирилмайди.

АҚШ Ҳукумати ҳеч қачон ўз пули қийматини пасайтирмаган ва ҳозир ҳам шундайлигича қолади.

Умид. Ишонч. Юқори баҳо. Мана шунинг учун ҳам Америка доллари жаҳонни эгаллади. АҚШ валютасига бўлган юундай ишончга, пул безагига мунтазам равишда ўзгартишлар киритиш, ва қатъий қонуний назоратни ўрнатиш асосида, шунингдек, АҚШ пулининг яхлитлигини таъминлаш ҳамда уни қалбакилаштиришнинг олдини олиш учун олиб борган чоралари натижасида эришилди.

Яқин орада, АҚШ Ҳукумати, ҳимоя белгилари кучайтирилган янги 5 долларли банкнотнинг чиқарилганини эълон қилади. Бу пуллар 2008 йили муомалага киритилади. Сўнгра наббат 100 долларли банкнотларга келади.

Чамаси 770 миллиард АҚШ доллари пул дунё бўйлаб муомалада юрибди, ва Федерал Жамғарма томонидан берилган маълумотга кўра, ушбу пулнинг камида учдан бир қисми давлат ташқарисидаги мамлакатларда муомалада. Ҳақиқатан, жаҳондаги миллионлаб кишилар учун АҚШ пули ишончли жамғарма манбаига айланди; кўпчилик одамлар ўзларининг кундалик ҳаётида Америка долларларига ишониб иш юритадилар.

Шу сабабли, АҚШ пулидан фойдаланувчиларнинг барчасини: ҳоҳ улар АҚШда бўлсин, ҳоҳ бошқа мамлакатларда бўлсин, бизнинг пулимизда бўлаётган ҳар қандай ўзгаришлардан хабардор қилиб туриш, жуда муҳим масала. Қўшма Штатлар Ҳукумати, молия ва бизнес жамоатчилигига, чет эл пул алмаштириш компанияларига, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига, банк раҳбарларига, пул билан муомала қилувчи бошқа ташкилотларга, шунингдек, ер юзидаги барча жамоатчиликка, янги банкнотнинг безак ва белгиларини билиб олишларига умид қилиб қолади.

Шунинг учун ҳам, янги пулдаги ўзгаришларни тушунтириш мақсадида, АҚШнинг пул чиқарувчи босмахонаси (BEP - the Bureau of Engraving and Printing) томонидан, 20 дан ортиқроқ тилда ўқув материаллари тайёрланган. Бу материалларни сиз Интернетнинг ушбу сайтидан бепул олишингиз мумкин. Молия ташкилотлари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари, бизнес ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, умумий жамоатчиликка ҳам босмадан чиққан материалларни бепул олишлари мумкин.